Спорт | 23:02 / 27.06.2017
19778
1 дақиқада ўқилади

Равшан Эрматов Португалия – Чили ўйинида ишлайди

Равшан Эрматов Конфедерациялар Кубоги ярим финалида видеотакрорлар бўйича ассистент бўлиб ишлайди. 

ФИФА расмий сайтида хабар берилишича, турнир ярим финали доирасидаги Португалия ва Чили терма жамоалари ўртасидаги баҳсни Алиризо Фағоний бошчилигидаги эронлик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Учрашув видеоассистентлари қаторида ўзбекистонлик Равшан Эрматов ҳам бор. Унга шу куни Абдула Алшалваий (Саудия Арабистони) ва Жайр Марруфо (АҚШ) ёрдам беради.

Португалия ва Чили терма жамоалари ўртасидаги ярим финал баҳси 28 июнь куни Қозон шаҳридаги “Қозон Арена” ўйингоҳида бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 23:00да бошланади.

Мавзуга оид