Жамият | 13:46 / 28.06.2017
19379
1 дақиқада ўқилади

Хўжайлида "хавфли гуруҳ"га кирган 205 шахс аниқланди

Қорақалпоғистоннинг жойлардаги милиция таянч пунктларининг профилактика инспекторлари томонидан 243 фуқаро МТПига олиб келинди ва 207 шахс ҳар хил ҳуқуқбузарликларни амалга оширгани учун интизомий жавобгарликка тортилди, дея хабар бермоқда Kruz.uz "Еркин Қарақалпақстан" нашрига асосан.

Бундан ташқари, асосий яшаш жойига, қишлоқ ҳудудига қайтиб келган 125 фуқаро билан суҳбат ўтказилди. 

Хўжайли туманидаги 29 МФЙда ва 10 қишлоқ МФЙ, 24 таянч пунктларида 36 профилактика инспекторлари иш олиб бормоқда. 

Туман ҳудудида "хавфли гуруҳ"га кирган 205 шахс аниқланди. Уларнинг орасида профилактика ишлари олиб борилишига қарамасдан, ҳали бу йўналишда ишланадиган ишларнинг кўплиги маълум бўлди. 

Мавзуга оид