Тошкентда «Камолот»нинг навбатдаги Қурултойи ўтказилмоқда
“Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг ҳамда Ўзбекистон Республикасида 2017-йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастурига мувофиқ Ҳаракатнинг ҳар 5 йилда камида бир марта чақириладиган IV Қурултойини ташкил этиш ва ўтказиш белгиланган.
Жорий йилнинг 28-30 июнь кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилаётган ҳаракатнинг навбатдаги Қурултойида ҳудудий кенгашлар Конференцияларида сайланган 600 нафар делегат – республика ёшларининг вакиллари иштирок этмоқда.
Қурултойда ҳаракатнинг Низоми ва Дастурини тасдиқлаш, уларга ўзгартиш ва қўшимчаларни киритиш; ҳаракатни қайта ташкил этиш ва фаолиятини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилиш; Марказий Кенгаш ва Марказий назорат-тафтиш комиссияси ҳисоботларини тинглаш, улар бўйича қарорлар қабул қилиш; Марказий Кенгаш ва Марказий назорат-тафтиш комиссияси таркибини сайлаш; Марказий Кенгаш раиси, унинг ўринбосарлари ва Марказий назорат-тафтиш комиссияси раисини 5 йил муддатга сайлаш каби масалалар кўрилади.
Иштирокчиларни 29 июнь куни эрта тонгдан “Шаҳидлар хиёбони” ёдгорлик мажмуасига ташриф буюришади. Қолаверса, улар “Қатағон қурбонлари” музейи, Темурийлар тарихи давлат музейи ҳамда Ҳазрати Имом мажмуасига ҳам бўлишиб, тарихий ва муқаддас қадамжоларни зиёрат қилишади.
Мавзуга оид
18:38 / 13.11.2024
“Шароитидан ҳам, ўқитувчиларидан ҳам қўрқиб кетдим” — Тошкентдаги ўқув марказидан одамлар норози
15:05 / 12.11.2024
Тошкент ҳавосини ифлослантириши мумкин бўлган барча объектлар назоратга олинди — ҳокимлик
22:45 / 10.11.2024
Тошкентда «закладчик»ни калтаклаган уч нафар шахс қўлга олинди
17:26 / 08.11.2024