Венесуэла олий судига вертолётдан ҳужум қилинди
Венесуэла пойтахти Каракасдаги олий суд биносига полиция вертолётидан ҳужум қилинди. Бу ҳақда мамлакат президенти Николас Мадуро маълум қилди, деб хабар бермоқда NTN24.
Венесуэла етакчиси суд биносига вертолётдан иккита граната ташлангани, улардан биттаси портламай қолганини маълум қилди. Мадуронинг айтишича, ҳужум вақтида бинода одамлар бўлган. "Бу юзлаб жабрланганларга олиб келиши мумкин эди", деб айтди Мадуро.
Бундан ташқари, вертолёт ички ишлар вазирлиги биноси устидан ҳам учиб ўтган. Мадуронинг таъкидлашича, вертолётни собиқ ички ишлар вазири Мигель Родригес Торрес бошқарган. Мадуронинг айтишича, Торрес "Марказий разведка бошқармаси билан боғланган".
РИА “Новости” ахборот агентлигининг маълум қилишича, вертолёт экипажи "350. Эркинлик" ёзуви бўлган плакатни ёйган. Гап Венесуэла конституциясининг 350-моддаси ҳақида кетиб, унда ҳокимият демократик қадриятлар, тамойиллар ва кафолатлар ҳамда инсон ҳуқуқларини бузганда Венесуэла фуқаролари уни тан олмасликлари мумкинлиги ҳақида гапирилган.
Мадуро ушбу ҳужумни теракт деб атаган ва махсус хизматлардан тегишли чоралар кўришни талаб қилган.
Мамлакат мухолифати Мадуронинг истеъфосини талаб қилмоқда.
Мавзуга оид
00:03 / 27.10.2024
Россияда бир кунда иккита вертолёт ҳалокатга учради
20:37 / 24.10.2024
Сахаров мукофоти Венесуэла демократик ҳаракати етакчиларига берилди
21:35 / 15.10.2024
Мадуро Илон Маскни Венесуэлада давлат тўнтаришига уринишда айблади
19:56 / 13.10.2024