Жаҳон | 11:05 / 29.06.2017
5882
1 дақиқада ўқилади

Покистонда бензовоз портлаши оқибатида қурбон бўлганлар сони 170 кишидан ошди

Фото: AFP

Покистон шарқида ўтган якшанба куни бензовоз портлаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 173 кишига етди. Бу ҳақда Ассошиэйтед Пресс агентлиги маҳаллий шифохона вакили, шифокор Абдул Боситга асосан хабар берди.

Аввалроқ 148 киши ҳалок бўлгани, ўнлаб одамлар жароҳат олгани хабар қилинганди.

Боситнинг сўзларига кўра, яна 37 киши шифохонада қолмоқда.

Ҳодиса Панжоб вилоятида якшанба куни эрталаб юз берган. Маҳаллий аҳоли тўнтарилиб кетган бензовоз олдида, йўлга оқиб кетган ёқилғини йиғиб олиш учун тўпланган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, баъзи кишилар сигарета чекишган ҳамда шу орқали ёнғин юзага келган бўлиши мумкин. Ўнлаб автомобиллар, 75 та мотоцикл олов домида қолган.

Мавзуга оид