Тиш чўткасида баскетбол тўпини айлантириш бўйича жаҳон рекорди янгиланди (видео)
Панжоблик 25 ёшли Сандип Сингх (Ҳиндистон) тиш чўткасида баскетбол тўпини айлантириш бўйича жаҳон рекордини янгилади. Life шу ҳақидаги маълумоти билан бўлишди.
Панжоб шаҳрининг маҳаллий аҳолиси мазкур ҳодисанинг гувоҳи бўлишди. Уларнинг кўз олдида 25 ёшли Сандип Гиннеснинг Рекордлар китобига киришга уриниб кўрди.
Гувоҳлар олган видеода рекордсмен аввал тиш чўткасини қўлида ушлаб туриб, унда тўпни айлантириб олади, шундан кейин уни оғзига жойлайди. Бу вақтда маҳаллий аҳоли секундомер билан вақтни назорат қилади. 53-сонияда тўп айланишдан тўхтади, шундай бўлса-да, йигит олдига қўйилган вазифанинг уддасидан чиқади.
"Жаҳон рекордини ўрнатиш - менинг азалий орзуим эди", дейди Сандип Сингх.
Тиш чўткасида тўп айлантириш бўйича бундан аввалги жаҳон рекорди 2012 йилнинг 19 апрелида Танешвар Гурагайем томонидан ўрнатилган эди. У 22,41 сония давомида тиш чўткасида баскетбол тўпини айлантирган.
Мавзуга оид
15:20 / 17.09.2024
Япониялик аёл дунёдаги энг кекса одам деб топилди
11:30 / 06.07.2024
Дунёни ҳайратлантираётган Хитой. Янги автомобил йўли 10 та рекордни янгилади
21:10 / 20.04.2024
Дюплантис лангарчўпда сакраш бўйича жаҳон рекордини саккизинчи марта янгилади
00:01 / 29.11.2023