Жаҳон | 15:18 / 30.06.2017
9758
1 дақиқада ўқилади

Донбассда экологик фалокат юз бериши тахмин қилинди

Донбассда конларнинг сув тагида қолгани ва сув даражаси кўпайиши туфайли нурланиш миқдори ҳам ошади, шунинг учун кишиларни бу минтақадан аста-секин кўчириш лозим. Бу ҳақда Киев назорати остида бўлмаган ҳудудлар иши бўйича вазир ўринбосари Георгий Тука маълум қилди.

«Гап Донбассни қутқариб қолиш ҳақида умуман бораётгани йўқ. Буни ортга қайтариб бўлмайди. Гап бу минтақани кишилардан аста-секин озод этиш ҳақида бормоқда, сабаби у ерда инсонлар 10 йил давомида яшай олмайди», - дея Туканинг сўзларини келтиради «112 Украина».

Унинг сўзларига қараганда, Луганск вилоятининг Киев назорати остида бўлмаган қисмларида ичимлик суви захирасининг 88 фоизи фойдаланишга яроқсиз аҳволга келган.

Шунингдек Туканинг таъкидлашича, Донбассдаги экологик муаммо Россияга ҳам алоқадор бўлади.

Мавзуга оид