Спорт | 16:52 / 01.07.2017
15014
1 дақиқада ўқилади

Видео: Макгрегор Мейвезер билан жангга тайёргарлик кўрмоқда

Ирландиялик аралаш яккакурашлар бўйича жангчи Конор Макгрегор америкалик машҳур боксчи кичик Флойд Мейвезер билан баҳсга қандай тайёргарлик кўраётганини намойиш этди. Видео ирландияликнинг Instagram-саҳифасида пайдо бўлди.

Тасвирлардан кўриш мумкинки, Макгрегор турли зарбалар беришни машқ қилмоқда. «Сиз бундай ҳаракатларни ҳеч қачон кўрмагансиз», - дейилади постга қолдирилган изоҳда.

Мейвезер ва Макгрегор бокс қоидаларига кўра жангни Лас-Вегасда 26 август куни ўтказишади. Ирландиялик ушбу баҳс туфайли 75 миллион доллар ишлаб олса, америкалик - 100 миллион.

Мавзуга оид