«Навбаҳор»ни давралар оралиғида 9 футболчи тарк этди
Давралар оралиғида «Навбаҳор» жамоаси билан яна икки нафар футболчи хайрлашди.
Клуб матбуот хизмати хабарига кўра, мавсум арафасида наманганликлар жамоаси билан шартнома тузган Абдуазиз Султонов ва Рўзимбой Аҳмедов иккинчи даврани бошқа жамоаларда ўтказишади.
Султонов биринчи даврада захирада қолиб кетган бўлса, Аҳмедов жароҳат туфайли жамоага деярли ёрдам бера олмади.
Бундан аввалроқ ушбу клубдан 7 футболчи: Акмал Ортиқов, Нодир Ашурматов, Алишер Саматов, Тоҳир Шамситдинов, Ҳасанбой Эргашев, Мансур Саидов ва Тимур Толипов кетганди.
Уларнинг айримлари чемпионатнинг дастлабки қисмида ўзига билдирилган ишончни оқлашмаган, баъзилари жамоадан кетишни ўзлари исташган.
«Навбаҳор» давралар оралиғида клубдан кетган барча футболчиларнинг кейинги фаолиятида омад тилади.
Жамоа бош мураббийи Илҳом Мўминжонов ҳозирда таркибни кучайтириш учун музокаралар ўтказмоқда.
Мавзуга оид
21:38 / 19.07.2024
«Навбаҳор» Самвел Бабаян ўрнига янги бош мураббийни эълон қилди
14:32 / 29.06.2024
Расман: «Навбаҳор» ва Бабаян ўзаро келишувга асосан шартномани бекор қилишди
12:13 / 17.06.2024
Суперлига. Алижонов қайтган марказий ўйинда кучлар тенг келди — фотожамланма
23:15 / 22.02.2024