Жаҳон | 20:30 / 02.07.2017
17728
1 дақиқада ўқилади

Трамп CNN ходимини қулатгани акс этган видеони намойиш этди

АҚШ президенти Дональд Трамп Twitter'га юз қисми ўрнига CNN телекомпанияси логоси қўйилган кишини қулатгани акс этган монтажли видеони жойлади.

Гап шундаки, аслида видеода Трампнинг 2007 йилда WWE (World Wrestling Entertainment) рестлинг федерацияси раҳбари Винс Макмэн билан муштлашгани акс этган, "янги версия"да видео таҳрирдан ўтказилган ва жабрланувчи ролида CNN ходими кўрсатилган.

Америка президенти ушбу видео остида #FraudNewsCNN («CNN'нинг сохта хабарлари») и FNN («Сохта ахборот тармоғи») хэштегларини қолдирган.

Мавзуга оид