Араб давлатлари Қатарга яна 48 соат вақт беришди
Саудия Арабистони, БАА, Баҳрайн ва Миср Кувайтнинг Қатарга уларнинг талаблари бўйича ўз жавобини бериш муҳлатини яна 48 соатга узайтириш таклифига рози бўлишди. Бу ҳақда Al Arabiya телеканали хабар бермоқда.
Аввалроқ маълум қилингандек, Қатар Кувайтга араб давлатлари талаблари бўйича ўз қарорини 3 июлда маълум қилмоқчи бўлган, ваҳоланки жавоб беришнинг якуний муддати сифатида 2 июль айтилганди.
Маълум бўлишича, 4 араб давлати ташқи ишлар вазирлари 5 июлда Мисрда вужудга келган вазиятни муҳокама қилишади.
4 араб давлати юзага келган инқирозни ҳал қилиш мақсадида Қатарга 13 та шартдан иборат рўйхатни жўнатган. Кувайт музокараларда воситачилик қилмоқда. Бироқ Қатар ҳукумати тақдим қилинган шартларни "номақбул" деб атаб, уларни рад этган.
Мавзуга оид
10:40 / 13.09.2024
Қатар ўзбекистонлик талабалар учун таълим грантлари сонини кўпайтириши мумкин
12:16 / 10.09.2024
Саида Мирзиёева Қатарга ташриф буюрди
09:10 / 18.07.2024
Саида Мирзиёева Қатарнинг Ўзбекистондаги элчиси билан учрашди
10:24 / 03.06.2024