Фан-техника | 18:10 / 04.07.2017
19421
2 дақиқада ўқилади

Google Chrome ҳамон дунёдаги энг машҳур интернет-браузер

Дунёдаги энг машҳур браузерлар орасида биринчилик Google Chrome'га насиб этди. Бу ҳақида Neowin.net порталида хабар берилди. 

NetMarketShare ва StatCounter тадқиқот фирмалари ҳисоботларига кўра, Google браузери улуши бир йилда 10,84 фоизга ўсган. 2016 йилнинг июлида унинг улуши 48,56 фоизни ташкил қилган бўлса, 2017 йилнинг июнида эса 59,49 фоизгача ортган. 

Internet Explorer браузери аввалгидек, иккинчи ўринни эгаллади. Шундай бўлса-да, у ўз мавқеини анча бой берган. Унинг улуши 14,81 фоизга камайган. 2017 йилнинг июнида у бозорнинг учдан бир қисмини (31,65 фоизини) эгаллаган бўлса, шу йилнинг май ойида бу кўрсаткич 16,84 фоизгача пасайган.

Учинчи ўринда Firefox браузери бўлиб, у ўз кўрсаткичларини 4,22 фоизга (7,8 дан 12,02 фоизга) оширган. Бошқа браузерлар орасида икки йилдан буён Windows 10 билан бирга етказилувчи Microsoft Edge бозорнинг тахминан 5 фоизини эгаллайди. Қолган 3,5 фоиз улуш — Safari браузерига тегишли. 

Таъкидлаш жоизки, ушбу статистик маълумот 20 минг (NetMarketShare) ва 2,5 миллион (StatCounter) сайт маълумотлари асосида олинган. Шу боис улар реал вазиятни тўлиқ ифодалай олмайди.

Мавзуга оид