Жаҳон | 19:19 / 05.07.2017
8678
1 дақиқада ўқилади
Афғонистонда америкалик ҳарбий ҳалок бўлди
3 июль куни Афғонистонда америкалик ҳарбий хизматчи жанговар амалиёт чоғида ҳалок бўлди. Бу ҳақда бугун Пентагон расман хабар берган.
"Биринчи тоифадаги аскар, Василлалик (Аляска штати) 19 ёшли Ҳансен Киркпатрик Афғонистоннинг Ҳилманд вилоятидаги жанг вақтида олинган жароҳат туфайли вафот этди", дейилган хабарда.
Ушбу ҳарбий пистирмага дуч келгани айтилган.
3 июль куни Афғонистон жанубида ҳукумат кучлари ва иттифоқчилар ҳарбийлари иштирокида ўтказилган амалиёт чоғида «Толибон»нинг 40дан ортиқ жангариси йўқ қилингани ҳақида хабар берилганди.
Мавзуга оид
00:28 / 19.09.2024
Дунёда бир ой ичида қарийб 50 минг кишида вабо аниқланди
19:07 / 13.09.2024
Абдулазиз Комилов АҚШнинг Афғонистон бўйича вакили билан учрашди
16:56 / 10.09.2024
“Толибон” давлатчиликни қанчалик уддалаяпти?
12:46 / 10.09.2024