Алина Кабаева жаҳон чемпионатлари элчиси этиб тайинланди
Бадиий гимнастика бўйича Олимпия чемпиони, кўп карра жаҳон чемпиони Алина Кабаева тарихда биринчи бўлиб бадиий гимнастика бўйича жаҳон чемпионатлари элчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда Instagram’да Бутунроссия бадиий гимнастика федерацияси маълум қилди.
"Олимпия чемпиони Алина Кабаева биринчи FIG Ambassador for WCH Pesaro'17 этиб танланди! Шу йилдан Халқаро гимнастика федерацияси ҳар бир жаҳон чемпионати учун фахрий элчиларни танлайди. "Гимнастика элчиси"нинг вазифаси ушбу спортни халқаро даражада оммавийлаштириш ва илгари суришдан иборат. Бундан ташқари, FIG Ambassador чемпионатнинг медаллар бериш маросимида, матбуот-анжуманларида ва оммавий тадбирларида иштирок этади. Жаҳон чемпионати 2017 йил 30 август-3 сентябрь кунлари Пезарода (Италия) бўлиб ўтади. Сабрсизлик билан кутиб қоламиз", деб айтилган хабарда.
Мавзуга оид
08:30 / 20.09.2024
Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси “Дўстлик” ордени билан мукофотланди
14:32 / 14.09.2024
Уругвайнинг янги элчиси ТИВда аккредитациядан ўтди
13:29 / 14.09.2024
Бениннинг янги тайинланган элчиси Ўзбекистондаги вазифасини бажаришга киришди
11:51 / 14.09.2024