Спорт | 11:59 / 07.07.2017
17437
2 дақиқада ўқилади

Мбаппе «Реал» базасига келди, у билан шартнома бўйича келишувга эришилган

Мадриднинг «Реал» клуби «Монако» ҳужумчиси Килиан Мбаппе билан, агар у «қаймоқранглилар» сафига ўтадиган бўлса, шартнома шартлари қандай бўлишини келишиб олган, деб ёзмоқда Marca.

Манба берган хабарга кўра, Мбаппе дастлаб испан гранди базаси билан таништириш учун таклиф этилган ва бу ерда у «Реал» билан шахсий шартнома шартларини муҳокама қилиб олган. Агар клуб Мбаппени сотиб оладиган бўлса, у билан олти йиллик шартнома имзоланади ва унинг йиллик маоши 6-7 млн еврони ташкил қилади. Мбаппе ва унинг оиласи билан «Реал» бош мураббийи Зайниддин Зидан ва клуб президенти Флорентино Перес учрашиб олган.

«Реал» ҳозирча монегаскликларга расмий таклиф билан чиққани йўқ. Бошқа бир ҳужумчи Альваро Мората сотиб юборилгач, жамоа Мбаппе бўйича таклиф билан чиқишни кўзлаб турибди.

 

Мавзуга оид