Жаҳон | 23:09 / 08.07.2017
17857
2 дақиқада ўқилади

Эрдўған: Германия сиёсий қотилликка қўл урмоқда

Фото: РИА Новости / Михаил Климентьев

Германия сиёсий жиҳатдан ўзига суиқасд қилмоқда. Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған G20 саммити якунида журналистлар учун ўтказган брифингида шундай баёнот берди.

"Бу ерда сиёсий эркинликлар ҳақида сўз бўлиши мумкин эмас. Мен Германия сиёсий жиҳатдан ўзига суиқасд қилаяпти, деганда айни сиёсий суиқасдни назарда тутаяпман. Бу бумеранг каби ирғитган кишисига қайтади", — деган Эрдўған. У немис ҳукуматининг Ҳамбургда турк диаспораси вакиллари билан учрашиши учун Туркия етакчисига рухсат бермаганини шундай изоҳлади. 

Аввалроқ, ГФР ташқи ишлар вазири Зигмар Габриэль Эрдўғаннинг G20 саммити доирасида Германияда истиқомат қилувчи турклар билан учрашуви анжуман кун тартибига мос келмаслиги ҳақида баёнот берган эди. Расмий Анқаранинг шу хусусда юборган сўрови қаноатлантирилмаган эди. Габриэлнинг қайд этишича, Германия бошқа давлатларнинг ички ишларига хос бўлган зиддиятларни олиб келишни мақсадга мувофиқ эмас, деб ҳисоблайди. 

Кейинроқ, ГФР ТИВ расмий вакили Мартин Шефер, Германия ҳукумати барча хорижий давлат арбобларига мамлакат ҳудудида сайловолди кампаниясини ўтказишни тақиқлаганини билдирди. 

Мавзуга оид