Президент ташрифидан сўнг Наманган шаҳри ҳокими алмаштирилди
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг Наманган вилоятига ташрифи доирасида кадрлар масаласи ҳам кўриб чиқилган.
Кун.uz’нинг Наманган вилоятидаги манбасининг хабарига кўра, шу кунгача Наманган шаҳри ҳокими лавозимида ишлаб келган Баҳодир Маматович Бекхўжаев ўз лавозимидан бўшатилган. Унинг ўрнига Шавкат Шокиржонович Абдураззоқов Наманган шаҳри ҳокими этиб тайинланган.
Ш.Абдураззоқов 1976 йилда Наманган шаҳрида туғилган. Наманган саноат-технология институтини тамомлаган. 2015–2017 йилларда Наманган туман ҳокими лавозимида ишлаган. Шу кунгача Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари ахборот-таҳлил департаментининг мудири вазифасида ишлаб келаётган эди.
Манбага кўра, вилоятдаги Мингбулоқ ва Янгиқўрғон туманлари ички ишлар бўлимлари бошлиқлари ҳам ўз лавозимидан бўшатилган.
Мавзуга оид
16:34 / 18.11.2024
“Манзил”: Денгиз сатҳидан 3000 метр баландликдаги кўл – Арашан булоққа саёҳат
22:25 / 12.11.2024
Суд Поп тумани ҳокимининг ўғлини қамоққа қайтарди
21:11 / 11.11.2024
Наманганда поезд билан тўқнашган Damas ҳайдовчиси ҳалок бўлди
17:35 / 11.11.2024