Жаҳон | 14:40 / 09.07.2017
9353
1 дақиқада ўқилади
АҚШ давлат котиби Тиллерсон Киевга келди
АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон 9 июль, якшанба куни расмий ташриф билан Киевга келди. "112 Украина" телеканали шу ҳақида хабар берди.
Бундан аввал АҚШ давлат департаментида идора раҳбари Рекс Тиллерсон 9 июль куни ишчи ташриф билан Киевга бориши ва Украина президенти Петр Порошенко билан учрашиши ҳақида маълум қилинган эди.
Давлат департаментининг юқори лавозимли амалдори маълумотларига кўра, Тиллерсон ташриф доирасида Украина президентига мамлакат шарқидаги можароларга нисбатан ўз нуқтаи назарини билдиради ва бу масалада кўпроқ маълумот тўплашга ҳаракат қилади.
Мавзуга оид
22:10
Украина разведкаси Москва вилоятида Россия армияси полковниги ўлдирилганини маълум қилди
18:53
АҚШ Давлат котиби Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирлари билан учрашди
16:20
Норвегия украинларга автоматик равишда бошпана беришни тўхтатади
13:13