Спорт | 16:45 / 12.07.2017
16346
1 дақиқада ўқилади

Фотожамланма: Тайвандаги “спорт метроси”

Тайвань вилояти пойтахти Тайбэйда 2017 йилда ўтказиладиган Бутунжаҳон универсиадага бағишлаб метро вагонларидаги пол спорт майдончаларига ўхшаш тарзда безалди.

Турли вагонлардаги пол футбол майдони, бейсбол ва баскетбол майдончалари, югуриш йўлаги ҳамда сув ҳавзасига айланди. Ижтимоий тармоқлардаги суратларга кўра, айнан сув ҳавзаси кўринишига эга вагон йўловчиларда катта таассурот қолдирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Тайбэйда Универсиада 19-31 август кунлари бўлиб ўтади. Кутилишича, очилиш маросимида жаҳоннинг 150 давлатидан келган 10 мингга яқин спортчилар иштирок этади.

Мавзуга оид