Спорт | 16:35 / 14.07.2017
21413
1 дақиқада ўқилади

ЕЧЛ саралаш босқичи учун қуръа ташланди

Швейцариянинг Ньон шаҳрида Европа Чемпионлар Лигаси учун саралаш босқичига қуръа ташланди. 

Қуръа бу босқичда Франциянинг «Ницца» клубини Нидерландиянинг «Аякс» клуби билан тўқнаштирди. Киевнинг «Динамо» клуби Швейцариянинг «Янг Бойз» клубига рақиб бўлган. Москванинг ЦСКА клуби Грециянинг АЕК клубига қарши ўйнайди.

Бу босқичда биринчи учрашувла 25/26 июль, жавоб учрашувлари — 1/2 август кунларига белгиланган. Ғолиб жамоа плей-офф босқичига ўтади. Бу босқичдаги 10 жамоа турнирга тўғридан-тўғри йўлланма олиб бўлган 22 клуб сафига қўшилади.

Ҳозирча учинчи саралаш босқичидаги 3 жамоа номи маълум: «Олимпиакос», «Славия» ва «Виторул».

Мавзуга оид