Тотти келажаги бўйича бир қарорга келди
Тотти келажаги бўйича бир қарорга келди.
«Рома»нинг собиқ футболчиси ва собиқ сардори Франческо Тотти клубда қолишини тасдиқлади.
40 ёшли футболчининг шартномаси ўтган ойда якунига етганди, у жамоа билан хайрлашган ва океанорти жамоаларидан бирига йўл олиши кутилаётганди. Эндиликда маълум бўлишича, Франческо клуб директори лавозимини эгаллайди. Бу ҳақда Тотти Roma TV учун берган интервьюсида маълум қилган.
«Мен фаолиятимнинг биринчи палласини - футболчилик фаолиятимни якунладим. Энди энг муҳим даври бошланади — мен "Рома" директори сифатида иш бошлайман, умид қиламанки клуб учун майдонда қилганимдан кам иш қилмайман. Мен ҳеч қачон футболдан кетишимни ўйламасдим. Мен янги ишимда ҳамма учун очиқ бўламан — ёш футболчилардан тортиб президентгача.
Менинг ташриф карточкамда нима ёзилган бўлади? Франческо Тотти, «Рома», — деган Тотти.
Мавзуга оид
22:57 / 04.10.2024
Элдор Шомуродов «Рома» билан янги шартнома имзолайди – Романо
08:17 / 30.07.2023
Ўртоқлик ўйинлари. «Бавария»да ғалаба, «Наполи» ва «Рома»дан йирик ҳисоб
22:25 / 23.07.2023
Шомуродов «Кальяри» билан 2027 йилга қадар шартнома имзолайди – Никола Скира
16:03 / 25.06.2023