Америка сенатори Жон Маккейнга мия саратони ташхиси қўйилди
Америка Сенати аъзоси Жон Маккейнга мия саратони ташхиси қўйилди, деб хабар қилмоқда Рейтер агентлиги қонунчилик идорасига таянган ҳолда.
Агентликнинг ёзишича, гап саратоннинг оғир тури – глиобластома ҳақида бормоқда. Унинг келиб чиқишига тромб сабаб бўлган. Аввалроқ, Маккейн чап кўзидаги тромбни жарроҳлик амалиёти орқали олдириб ташлаган эди. Айни вақтда, Американинг бошқа айрим ОАВи сенатордаги ўсимта олиб ташлангани ҳақида ёзмоқда.
Маккейн жарроҳлик амалиётини ўтказган Аризона штати Финикс шаҳридаги Mayo Clinic шифохонасининг баёнотида айтилишича, "сенатор ва унинг оиласи кейинги босқич даволаниш курсини танламоқда". Унда таъкидланишича, "даволаш курслари нурлаш ва кимёвий даволашни мужассам этиши мумкин".
Глиобластома мия саратонининг энг кўп учрайдиган ва энг тажовузкор тури ҳисобланади. Уни даволашда кимёвий усул, нурлаш ва жарроҳлик аралашуви қўлланилиши мумкин. Даволаш амалиёти бўлмаса, бемор бир неча ой умр кўради, кимёвий даволаш ва нурлашда бемор умри 15 ойгача чўзилади. Бироқ, айрим беморларда бу муддат 2 йилгача чўзилиши эҳтимол.
Мавзуга оид
15:32 / 23.09.2024
Асалари заҳри таркибида саратонга қарши модда топилди
12:24 / 06.09.2024
Смартфонлар мия саратонига сабаб бўлиши ҳақидаги фикрлар асоссиз деб топилди
12:15 / 09.07.2024
ЖССТ талк кукунини саратон хавфини оширувчи моддалар рўйхатига киритди
10:20 / 06.06.2024