Қирғизистон президенти кирилл алифбосини ҳимоя қилиб чиқди
Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбоев “Олтой цивилизацияси ва олтой тиллар оиласига яқин халқлар” халқаро форумида кирилл алифбосини ҳимоя қилиб чиқди, деб хабар бермоқда Sputnik Қирғизистон.
Президентнинг фикрича, аввалги алифбодан четлашиш халқнинг ўз тарихидан узоқлашиши ҳисобланади: ўз вақтида араб алифбосидан лотинга, кейин эса кириллга ўтиш Марказий Осиёнинг “олтин аср” меросидан узоқлашишини белгилаб берди.
Атамбоевнинг таъкидлашича, кирилл алифбоси Собиқ иттифоқдаги турк халқларига “нафақат ўзи билан ўзи, балки бутун Евроосиё билан ягона маданий йўлда бўлиш имконини берган”.
"Чингиз Айтматов, Мухтар Авезов, бизнинг жуда кўплаб олим ва ёзувчиларимиз кирилл алифбосида ижод қилган, ҳамда бу уларни қониқтирган", - дея таъкидлаб ўтди Атамбоев.
Унинг эслатишича, Собиқ иттифоқ парчаланиб кетганидан сўнг Озарбойжон ва Туркманистон лотин алифбосига ўтди, Ўзбекистон ўтмоқда, Қозоғистон ҳам яқинда кирилл ҳарфларни лотинга ўзгартириш ҳақида қарор қабул қилди.
Атамбоевнинг сўзларига кўра, ҳар гал алифбони ўзгартиришга янги тушунтириш берилмоқда.
"Масалан, бундай сабаб: лотин барча ривожланган давлатлар алифбоси саналади, унга ўтиш мамлакат иқтисодиётининг ривожига ёрдам беради. Бироқ Япония ва Кореядагиларнинг иероглифлардан фойдаланиши уларга халақит бердими? Хитой иқтисодиётининг ривожланишига иероглифлар зарар бермоқдами? Шу билан бирга, Африкадаги лотин алифбосига ўтган давлатлар қашшоқликдан қутулиб кетдими?", - дея савол берган Атамбоев.
Унинг маълум қилишича, лотин алифбосига ўтишга турк халқларини бирлаштириш имкониятига тегишли тушунтиришлар ҳам ишонарли эмас. Унинг фикрича, алифбони алмаштириш бирлаштирмайди, аксинча, халқларни бир-биридан узоқлаштиради.
Мавзуга оид
21:34 / 05.11.2024
Қирғизистонлик аёллар 10 нафаргача фарзанд кўришга чақирилди
19:40 / 05.11.2024
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги 3 та чегара божхона постларида транспорт ҳаракати вақтинча тўхтатилади
18:09 / 05.11.2024
Туркия Қирғизистоннинг ташқи қарзидан кечди
17:12 / 05.11.2024