Жаҳон | 08:26 / 21.07.2017
21864
1 дақиқада ўқилади

Туркиянинг Бодрумида кучли зилзила юз берди

Туркиянинг Бодрум шаҳри қирғоқларида 6,7 магнитудали кучли зилзила юз берди. Бу ҳақда АҚШ Геология хизмати хабар бермоқда.

Таъкидланишича, ер силкиниши маркази Туркия жануби-ғарбидаги Бодрумдан 10 километр масофада жойлашган. Зилзила ўчоғи 10 километрлик ер тубида экани айтилмоқда.

РИА «Новости»нинг маҳаллий ҳукуматга асосан хабар беришича, ҳодиса жиддий вайронагарчиликларга олиб келмаган.

Туркия Бодрум. Фото: AP 

Туркия Бодрум. Фото: AP

Мавзуга оид