Жамият | 19:38 / 22.07.2017
17987
1 дақиқада ўқилади

Хориждан Чимбой туманига қайтиб келган 70 фуқарода турли касалликлар аниқланган

2017 йил 1 июль ҳолатига кўра, Чимбой туманидан чет элга узоқ муддатга 1454 фуқаро чиқиб кетган бўлса, шундан 1093 нафари эркак, 361 нафари хотин-қизларни ташкил этади. Бу ҳақда Чимбой тумани прокурорининг ўринбосари Б.Байманова "Еркин Қарақалпақстан" нашри орқали хабар берди, деб ёзмоқда Kruz.uz.

Булар асосан Қозоғистон Республикаси, Россия Федерациясига кетган. Шундан 3 ойгача 373 фуқаро, 3 йилгача 62 фуқаро ҳамда 3 йилдан ортиқ 103 фуқаро чет элга чиққан.

Узоқ муддатга чиқиб қайтиб келган 426 фуқародан 363 нафари тиббий кўрикдан ўтказилиб, шундан 1 фуқаро туберкулёз касаллиги, 69 фуқарода бошқа касалликлар борлиги аниқланиб, уларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш чоралари кўрилмоқда.

Мавзуга оид