Айрим фуқароларга яшаш жойларини хусусийлаштириб, Тошкентда доимий рўйхатдан ўтишга рухсат берилди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 2017 йил 22 июнда 413-сон «Ўзбекистон Республикасида давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида»ги қарорини қабул қилди. Бу ҳақда Норма.уз хабар қилмоқда.
Унга кўра, «Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар — Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида»ги Қонун кучга киргун (15 сентябрь 2011 йил)гача берилган идоравий ҳужжат (ордер) асосида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида тураржой мақомини олган ётоқхоналарда доимий яшаб келаётган ҳамда ўша жойда ҳисобда турган шахсларга мазкур турар жойларни хусусийлаштириш ҳуқуқи берилди.
Хусусийлаштириш имконияти 2018 йил 1 июлгача тақдим этилади. Мазкур санага қадар ушбу квартираларни хусусийлаштиришга доир битимларни нотариал тасдиқлашга ҳамда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида давлат рўйхатидан ўтказишга рухсат этилди.
Натижада Рўйхатнинг 1-бандига мувофиқ хусусийлаштирилган квартиралар мулкдорлари бундай йўл билан тегишинча Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятида бундай турар жой майдонида доимий пропискадан ўтказилади.
Мавзуга оид
20:02 / 18.11.2024
Англияга пул эвазига ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди
17:10 / 18.11.2024
Тошкентда Аския бозори жойлашган ер инвесторга берилади
09:10 / 15.11.2024
Тошкентда дорилар савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди
18:38 / 13.11.2024