NYT: Volkswagen концернининг АҚШда қўлга олинган менежери айбига иқрор бўлишга рози
Германия Volkswagen AG автоконцернининг ҳукуматни алдаш мақсадида тил бириктирганликда гумон қилиниб Америкада қўлга олинган менежери Оливер Шмидт судда ўз айбига иқрор бўлишга рози бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри ёзмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Volkswagen концерни АҚШда дизель автомобилларини атмосферага чиқарилаётган зарарли моддалар миқдорини камайтириб кўрсатувчи дастурлар ўрнатганликда айбланмоқда. Америка ҳукумати коцернга 2009-15 йилларда сотилган 482 минг дона Volkswagen ва Audi енгил автомобилларини қайтариб олиш мажбуриятини юклади. Volkswagen апрель ойида бу борада келишувга эришди.
Газетанинг ёзишича, 25 июлда Шмидт адвокатлари Мичиган штатидаги судда маълум қилганларидек, уларнинг мижози 4 август куни бўлиб ўтадиган суд эшитувларида айбинитан олишга тайёр.
Шмидт компаниянинг АҚШдаги ваколатхонасида норматив талабларга риоя қилиш масалалари бўйича бўлимга раҳбарлик қилган. У шу йилнинг январь ойи бошида Флорида штатида ФҚБ томонидан ҳибсга олинган эди. Судни фирибгарлик ва тил бириктиришда айблаган эди.
Шундан сўнг, АҚШ суди Шмидтни гаров эвазига қўйиб юборишни рад этган. Унга илгари сурилаётган айбловлар бўйича жами жазо муддати 169 йилни ташкил этади.
Газетанинг ёзишича, Volkswagen концерни Шмидт қарорини изоҳламаган.
Мавзуга оид
15:44
АҚШда жарроҳ робот видеога қараб операция қилишни ўрганди
14:22
АҚШ: КХДР аскарлари аллақачон Украинага қарши урушда қатнашмоқда
22:03 / 12.11.2024
АҚШ ҳукумати НУЖ бўйича баъзи маълумотларни ошкор қилиши мумкин
16:55 / 12.11.2024