МАКнинг “Боинг 787 Дримлайнер” самолёти Тошкентдан Нью-Йоркка парвоз қилди
Жорий йилнинг 27 июль куни соат 8:40да “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАКнинг Боинг 787 Дримлайнер самолёти Ислом Каримов номидаги “Тошкент” халқаро аэропортидан Нью-Йоркка парвоз қилди. Бу қўнишларсиз амалга оширилувчи илк рейс мамлакат фуқаролик авиацияси ҳаётидаги тарихий воқеа ҳамда миллий авиаташувчининг ривожидаги янги давр ҳисобланади.
Нью-Йоркка тўғридан-тўғри рейс 13 соат давом этади. Уни “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАКнинг Парвозлар комплекси директори ўринбосари Сергей Ким, авиакомпания бош штурмани Станислав Гурфинкель, Boeing 787 парвоз отряди қўмондони Асаджон Турсунов, иккинчи учувчилар Рустам Қўрғонов ва Олимжон Узоқов таркибидаги экипажи амалга оширмоқда.
Миллий авиаташувчининг бортида 237 йўловчи бўлган самолёти Жон Кеннеди номидаги халқаро аэропортда маҳаллий вақт билан соат 21:30да қўнади.
Нью-Йоркдан Тошкентга “орзулар лайнери” экипажи ҳаво кемаси қўмондони Павел Моргачев, Boeing 787 парвоз отряди учувчи-инструктори Алексей Маркин ҳамда иккинчи учувчи Улуғбек Эшмуҳамедовлардан иборат бўлади.
Пойтахт аэропортида ушбу воқеа муносабати билан Тошкент-Нью-Йорк-Тошкент йўналиши бўйича биринчи қўнишларсиз парвозни амалга оширган Дримлайнерни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
18:38 / 13.11.2024
“Шароитидан ҳам, ўқитувчиларидан ҳам қўрқиб кетдим” — Тошкентдаги ўқув марказидан одамлар норози
15:05 / 12.11.2024
Тошкент ҳавосини ифлослантириши мумкин бўлган барча объектлар назоратга олинди — ҳокимлик
22:45 / 10.11.2024
Тошкентда «закладчик»ни калтаклаган уч нафар шахс қўлга олинди
17:26 / 08.11.2024