Фан-техника | 00:34 / 27.07.2017
10110
2 дақиқада ўқилади

Samsung банан шаклидаги қурилмани патентлаштирди

Samsung компанияси банан шаклидаги қурилмани патентлаштирди. АҚШ патентлар ва савдо маркалари бюроси сайтида чоп этилган ҳужжатга кўра, патент олишга ариза 2015 йилда берилган ва у 2017 йил июнда амал қилишни бошлаган.

Қурилма бананга ўхшаш бўлиб, унга дастурлар рамзлари туширилган. Қурилма суратига кўра, у ёрдамида почтани кўриш, мусиқа тинглаш ва суратга олиш мумкин.

фото:Indiegogo

Patently Apple нашри бу қурилмани "дунёдаги биринчи ейиш мумкин бўлган жосуслик телефони" деб атаган, бироқ ҳужжатда бу ҳақда айтилмаган. Қурилма фунциялари ҳақида ҳеч нарса ошкор қилинмаган.

Эҳтимол, Samsung’нинг бу лойиҳаси 2017 йил май ойида Indiegogo краудфаундинг сайтида пайдо бўлган BananaPhone лойиҳаси билан боғланган бўлиши мумкин. Қурилмага изоҳда айтилишича, BananaPhone банан кўринишидаги симсиз телефон гўшаги ҳисобланади. У смартфонга уланиб, қўнғироқлар амалга оширади. Қурилма сентябрда сотувга чиқиши режалаштирилган.

фото:Indiegogo

Мавзуга оид