Жамият | 12:56 / 29.07.2017
19329
2 дақиқада ўқилади

Электр тармоғи корхоналари тармоқдан огоҳлантириб ўчириши керакми?

САВОЛ: Электр энергиясидан қарздорлик мавжуд бўлганда тармоқдан огоҳлантириб ўчириладими ёки огоҳлантирмасдан ўчириш мумкинми?

З.ШОИМОВ,

Сурхондарё вилояти

ЖАВОБ: «Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари»га кўра, маиший истеъмолчи электр таъминот корхонасига истеъмол қилинган электр энергияси тўловини ҳар ойнинг 10 санасига қадар амалга ошириб бориши керак. Агарда маиший истеъмолчининг қарздорлиги мавжуд бўлган тақдирда ЭТК томонидан огоҳлантирилмай тармоқдан ўчирилади.

 

САВОЛ: Маиший истеъмолчиларнинг электр ҳисоблагичлари қай тартибда ва қандай муддатда қиёсловдан ўтказилади?

Ф.СОҲИБОВ

Қашқадарё вилояти

ЖАВОБ: Маиший истеъмолчиларнинг электр ҳисоблагичларини қиёсловдан ўтказиш Адлия вазирлигида 2015 йил 1 декабрда 2736-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган «Маиший истеъмолчиларнинг электр энергиясини ҳисобга олиш приборларини қиёслашдан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги низомга асосан амалга оширилади. Низомнинг 4-бандига кўра, ҳисобга олиш приборларининг қиёслашлараро интервал муддати тўрт йилни ташкил қилади.

Саволларга «Ўзбекэнерго» Бош юрисконсульти Жасурбек НАМОЗОВ жавоб берди.

Эслатма: «Юридик хизмат минбари»да саволларга берилаётган жавоблар тавсиявий характерга эга.

Мавзуга оид