Фан-техника | 12:08 / 29.07.2017
34858
2 дақиқада ўқилади

Rolls-Royce янги авлод Phantom моделини намойиш қилди

Буюк Британиянинг Rolls-Royce компанияси янги авлод Phantom седанини тақдим этди. Модель ташқи кўринишидан деярли ўзгармади. Унинг кузови аввалгиси каби алюминийдан ясалган. Бироқ у ҳажмни эътиборга олган ҳолда қайта ишланган. Айни шу архитектура компаниянинг бошқа барча брендлари, хусусан Cullinan кроссоверига асос бўлади.

Янги «Фантом»ни дизайн жиҳатидан лазерли олд чироқлари, кузов панели билан уйғунлашиб кетган радиатор қафаси билан ажралиб туради. У қўлда силлиқланган пўлатдан ясалган. 

«Фантом» кузовидан ташқари шассиси ҳам алюминийдан ясалган. Седан қаттиқлиги аввалги моделга қараганда 30 фоизга ошган. Бироқ унга ўрнатилган янги пневматик подвеска туфайли қўшимча қулайликни тақдим этади. Бундан ташқари, унинг тўлиқ бошқарилувчи шассиси ҳам бор. 

Янги «Роллс-Ройс» 130 килограммлик қўшимча шовқинни тўсувчи жиҳозларга эга бўлган. Шунинг ҳисобига соатига 100 км тезликда салон ичидаги шовқин 10 фоизга камайди. Эндиликда бу шовқин 60 децибелни, ёки оддий суҳбат баландлигига тенг бўлади. Бундан ташқари, янги шиналар ҳам камроқ шовқин чиқаради. Махсус кўпикли қатлам шинани 9 децибелга шовқинсизлантиради. 

«Фантом»га 571 от кучли, 12 цилиндрли твин-турбо двигатель ўрнатилади. Унинг ҳажми 6,75 литрдир. Мотор 8 босқичли ZF АУҚ билан седанни ҳаракатга келтиради. 

Барча 4 та эшик ҳам тугмчани босиш билан очиб, ёпилади. Унинг орқа ўриндиғидаги йўловчи ўриндиқни 5 хил усулда ўзига мослаши мумкин. Шунингдек, салоннинг орқа қисмида музлатгич ҳам жойлаштирилиши мумкин. 

Седан жиҳозлари орасида проекция дисплейи, адаптив круиз-контроль, тунги кўриш тизими, атрофни видеоли кўриш имконияти, Wi-Fi тармоқли мультимедиа маркази шулар жумласидан.

Янги Rolls-Royce Phantom нархи 350 минг фунт стерлинг экани айтилмоқда. 

 

Мавзуга оид