АҚШ махсус прокурори Оқ уйдан Флинн ҳақидаги ҳужжатларни талаб қилди
АҚШнинг Россия иши бўйича махсус прокурори Роберт Мюллер Оқ уйдан миллий хавфсизлик бўйича собиқ маслаҳатчи Майкл Флиннга доир ҳужжатларни талаб қилди. Бу ҳақда The New York Times ўз манбаларига асосланган ҳолда ёзмоқда.
Газетанинг қайд этишича, гарчи Мюллернинг сўрови норасман амалга оширилган бўлса-да, бу биринчи шундай ҳолатдир. Яъни Мюллер Россиянинг Америкадаги сайловларга аралашуви юзасидан олиб бораётган суриштирув ишида биринчи марта Оқ уйдан аниқ бир ходимига доир ҳужжатларни сўради.
Бундан ташқари, Мюллер бир неча гувоҳларни ҳам сўроқ қилиб, Туркия ҳукумати президентлик кампаниясининг сўнгги ойларида Флиннга пул бергани ҳақида сўраган.
Аввалроқ, Мюллер Россия бўйича тергов ишларини олиб бориш учун катта ҳакамлар ҳайъатини чақирган эди.
Мавзуга оид
21:00 / 07.10.2024
Рамзон Қодиров миграция сиёсатида «ўрта аср ёндашувларидан» воз кечишга чақирди
20:07 / 07.10.2024
Россияда саккиз нафар генерал лавозимдан олинди — ОАВ
20:51 / 04.10.2024
Россия «Толибон»ни террорчилар рўйхатидан чиқариш бўйича ишларни якунламоқда — ФХХ раҳбари
18:42 / 04.10.2024