Жамият | 20:04 / 05.08.2017
76244
2 дақиқада ўқилади

Колбаса маҳсулотида инсон ДНКси аниқланди

Фото: РИА Новости

Россия Федерал овқатланиш тадқиқот маркази мутахассислари "Мортадель" корхонасидан ишлаб чиқарилган гўшт маҳсулотида инсон ДНКсини аниқлади. Бу ҳақда ўз манбасига таянган ҳолда "Известия" нашри хабар беради.

Колбаса намуналари "Мортадель" корхонасининг Москва вилояти, Нагорний Пушкинский туманида жойлашган ишлаб чиқариш майдонидан топилган. Газета билан суҳбатда бўлган марказ мутахассисининг айтишича, ДНК икки хил маҳсулот турида аниқланган бўлиб, "Шоҳона" колбасаси ва доначали дудланган колбасалар ўрганиш учун лабораторияга олиб кетилган.

Шунингдек, текширувчилар ўтказилган тафтиш махсус тест-тизимида маҳсулотнинг хом таркибини аниқлаштириб, ДНК хусусиятларини ажратиб беришини таъкидлашди. Компания сайтида айтилишича, "Мортадель" гўшт маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи мамлакатдаги энг яхши 20 та корхонанинг бири ҳисобланади. Бугунги кунда унинг заводида кунига 100 тоннага яқин маҳсулот ишлаб чиқарилади. Компания раҳбарияти ишлаб чиқарилаётган барча маҳсулотлар табиий гўшт, зираворлар, тухум ва сутдан фойдаланган ҳолда тайёрланиши айтмоқда.

Мавзуга оид