Руанда президенти янги муддатга сайланди
2000 йилдан бери Руанда президенти лавозимини эгаллаб келаётган Поль Кагаме мамлакат раҳбари сайловларида 98 фоиздан кўпроқ овоз тўплаб, яна ғолиб бўлди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.
"Поль Кагаме 98,63 фоизлик овоз билан ғолиб бўлди", деб айтган миллий сайлов комиссияси раиси Калиса Мбанда.
Аввалроқ 80 фоиз овоз ҳисоб-китоб қилингандан кейин етакчилик қилаётган Кагаме ўзининг қайта сайланишини шунчалик расмиятчилик деб атаганди. Аввалги 2010 йилги сайловларда у 93 фоиз овоз тўплаган ҳолда ғолиб бўлганди.
Кагамега сайловлар вақтида мамлакатда рухсат этилган ягона мухолиф партия – "Демократик яшил партия" раиси Франк Хабинеза ва мустақил номзод Филиппе Мпайимана рақобатчилик қилганлар.
Мавзуга оид
18:25 / 02.07.2024
“Эрон президентлигига номзодларга аҳоли ишончига кириш учун вақт камлик қилди” — Азим Умидий
08:34 / 02.05.2024
Британияда Руандага депортация қилиш учун дастлабки мигрантлар қўлга олинди
21:34 / 23.04.2024
Британия ноқонуний мигрантларни Африкага депортация қилишни бошлайди
10:30 / 23.04.2024