Спорт | 08:02 / 09.08.2017
17996
1 дақиқада ўқилади
Моуриньо УЕФА Суперкубогида олган медалини нотаниш болага совға қилди
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньо жамоаси УЕФА Суперкубоги учун "Реал"дан мағлубиятга учрагандан кейин олган медалини ҳеч бир афсусланишсиз бир нотаниш болага ҳадя қилиб юборди.
У бу ҳақда ўйиндан кейинги матбуот-анжуманда сўзлаб берди.
"Медаллар мен учун ҳаттоки ғалабалардан кейин ҳам катта аҳамиятга эга эмас, мағлубиятдан кейин эса умуман аҳамиятсиздир. Мен "МЮ" футболкасидаги бир болани кўриб, медални унга совға қилдим. Мен бу бола кимлигини билмайман, бироқ у учун бу бутун умрга хотира бўлиб қолади", деб айтди Моуриньо.
Эслатиб ўтамиз, суперкубок учун кечган учрашув мадридликларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Мавзуга оид
12:12 / 17.08.2023
«Манчестер Сити» — Европа Суперкубоги ғолиби
13:38 / 01.06.2023
«Севиля» яна Европа Лигасида ғолиб. Уларни Моуриньо ҳам тўхтата олмади
20:46 / 28.01.2023
Моуриньо Шомуродовнинг «Рома»дан кетаётганини тасдиқлади
15:08 / 12.10.2022