Жамият | 18:55 / 09.08.2017
20351
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: Жоли ва Питт ажрашиш фикридан қайтишди

Ҳолливудлик актёрлар Анжелина Жоли ва Брэд Питт гўёки ажралиш фикридан воз кечишган. Бу ҳақда US Magazine хабар тарқатди.

Нашрнинг ёзишича, эр-хотинлар, эҳтимол, “тўла бирлашиш” йўлидалар.

Жоли ва Питт қарийб бир йил муқаддам ажралиш ҳақида маълум қилишганди. Манба сўзларига кўра, эндиликда актриса ўз қарори тўғри бўлганига шубҳа қилмоқда. Унга, хусусан, эрининг яхшиланишга бўлган саъй-ҳаракати таъсир кўрсатгани айтилмоқда.

Билдирилишича, эр-хотинлар бир неча ойдан бери ажрашиш бўйича аниқ бир қарорни қабул қилмаяптилар. “Улар ҳозир буни қиладилар, деб ҳеч ким ўйламаяпти ҳам”, - дея қайд этган манба.

Унинг қўшимча қилишича, агарда Питт ва Жоли ажрашишдан бош тортиб, вазият устида яна бир бора ўйлаб кўриш ҳақида маълум қилишса, бу ҳайратланарли янгилик бўлмайди.

Аввалроқ Анжелина Жоли Белл фалажидан азият чеккани ҳақида маълум қилганди.

Мавзуга оид