Шавкат Мирзиёев: «Завод директори бўлса сенатор қилиб сайлайвериш керак эмас»
Бугун, 9 август куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
«Кун» мухбири хабар беришича, президент раҳбарлар талаб даражасида иш олиб бора олмаётганини қайд этган.
«Ҳамма ҳам бугунги талабларга жавоб бермаяпти. Яна вазирларни ва катта ташкилотлар раҳбарларини алмаштиришимга тўғри келади.
Кўп гапираяпмиз, кўп қоғоз чиқаяпти, лекин иш бўлмаяпти. Лекин кўпчилик аравани торта олмаяпти.
Бу арава оғир арава. Уни фақат Вазирлар Маҳкамаси ва президент тортиши керак деб ўйлайдиганларни алмаштираман. Керак бўлса, 50 фоиз кишини алмаштираман.
Жума куни Тошкент вилоятига чиқишга мажбур бўлаяпман. Бу вилоятда ҳоким тартиб ўрната олмаяпти. Интизом йўқ - аравани тортиш йўқ», дея таъкидлаган президент.
Президент Сенат раиси Ниғматулла Йўлдошевга юзланган.
«Ўртоқ Йўлдошев, биронта сенаторингиз иш қилолмайди. Ватанпарвар эмас ҳеч қайсиси.
Завод директори бўлса сенатор қилавериш керак эмас. Сенатор ватанпарвар ва фидоий одам бўлиши керак», деган президент.
Бундан олдинроқ президент Тошкент вилояти ҳокими Шукрулло Бобоевни танқид қилгани ҳақида хабар берилганди.
Мавзуга оид
13:18 / 13.08.2024
Солиқ қўмитаси йирик корхоналарнинг маҳаллий бюджетга тўловларини ҳисобга олиш тартибини жорий қилади
18:00 / 12.08.2024
Қувватидан тўлиқ фойдаланилмаётган ўқув бинолари ёшларни ўқитиш шарти билан тадбиркорларга ижарага берилади
17:13 / 12.08.2024
Муқобил энергия манбаларидан фойдаланишни рағбатлантириш бўйича топшириқлар берилди
16:34 / 12.08.2024