Жаҳон | 22:58 / 10.08.2017
12223
2 дақиқада ўқилади

Хитой ўз қирғоқларида эсминец пайдо бўлиши сабабли АҚШга норозилик билдирди

Фото: FreeImages.com Content License

АҚШнинг “Жон С.Маккейн” эсминеци Жанубий Хитой денгизидаги Спратли ороллари яқинидан ўтиб Хитой қонунлари ва халқаро ҳуқуқни бузди. Бу ҳақда Хитой ташқи ишлар вазирлиги баёнотида айтилган.

Хитой ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Гэн Шуан АҚШ ўз кемасининг ороллар яқинидан ўтиши учун рухсат олмагани ва шу тариқа Хитой суверенитетини қўпол бузганидан аччиқланиш билдирганини маълум қилган.

“АҚШнинг “Жон С.Маккейн” эсминеци Хитой ҳукумати рухсатисиз Наньша оролларига яқинлашди. АҚШ кемаси Хитой қонуни ва халқаро ҳуқуқнинг тегишли меъёрларини, Хитой суверенитетини бузди, бу сувлардаги тинчлик, хавфсизлик ва тартибга путур етказди”, деб айтилган баёнотда.

Эсминец “кемачилик эркинлиги операциясини” бажариб, Спратли ороллари таркибига кирувчи Мисчиф маржонқояси яқинидан сузиб ўтган. Ушбу ороллар баҳсли ҳисобланади. Унга шунингдек Вьетнам, Бруней, Малайзия ва Филиппин эгалик қилишга даъвогарлик қилади, бироқ Хитой бу оролларни ўзиники деб ҳисоблайди.

Мавзуга оид