Саудия Арабистонида қўшиқчи тақиқланган рақсни ижро этгани учун ҳибсга олинди
Саудия Арабистонида қўшиқчи ва телебошловчи Абдуллоҳ Ал-Шаҳаний мамлакатда тақиқланган рақс элементи – дэбни ижро этгани учун ҳибсга олинди. Бу ҳақда 10 августда BBC News хабар берди.
Қўшиқчи Ат-Таифдаги мусиқий фестивалдаги иштирокидан кейин ҳибсга олинган. Уни қандай жазо кутаётгани айтилмаган. Қўшиқчи бу иши учун твиттерда узр сўраган.
Саудия Арабистонида дэб яқинда Гиёҳванд моддаларга қарши курашиш миллий комиссияси томондан тақиқланганди. Масъул шахсларнинг фикрича, бу рақс марихуана истеъмол қилиш билан боғланган.
Дэб 2012 йилда АҚШнинг Атланта шаҳрида пайдо бўлган. Уни ижро этишда раққос тирсагидан букилган қўлига гўёки аксирмоқчидек бўлиб бошини эгади ва шу билан бир вақтда иккинчи қўлини ён томонга юқорига ёзади. Турли вақтларда дэбни Ҳиллари Клинтон, АҚШ конгресси қуйи палатаси спикери Пол Райан, футболчи Поль Погба ва бошқа машҳур кишилар ижро этишган.
Мавзуга оид
08:10 / 12.11.2024
Ўзбекистонга Саудия компанияларининг қарийб 2,5 млрд долларлик инвестициялари жалб этилади
19:01 / 11.11.2024
Ўзбекистон ва Саудия бош прокурорлари тергов ва ахборот алмашинувида ҳамкорлик бўйича келишув имзолади
09:25 / 11.11.2024
Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонига жўнаб кетди
18:01 / 10.11.2024