Жамият | 14:45 / 11.08.2017
12138
2 дақиқада ўқилади

Ерда зерикдингизми? Олимлар яшаш учун янги сайёраларни кашф этишмоқда

Буюк Британиянинг Ҳертфодшир Университети ҳамда АҚШдаги Санта Круз Калифорния Университети ходимларидан иборат олимлар жамоаси массаси Ерникидан 1,7 баробар катта, аммо яшаш учун зарурий талабларни қондира оладиган 2та сайёра бор эканлигини аниқлашди. Улар биздан 12 ёруғлик йили масофасида жойлашган кенгликда экани маълум бўлди. Сайёралар "tau Cetu" номи билан қайд қилинган қуёш юлдузи атрофида ҳаракатланади.

"Аниқланган ҳудуд юза ҳарорати унча иссиқ ҳам, совуқ ҳам эмас. Унда сув ресурслари бўлиши мумкин ёки сув сақланиши учун қулай шароит бор", - дейди тадқиқот етакчиларидан бири доктор Фабо Фенг.

Фабонинг айтишича, сайёра материгининг юзаси музлардан эмас, балки тошларнинг келиб урилишидан ҳосил бўлган, деб тахмин қилинмоқда. Агар бу ҳақиқатга яқин бўлса, демак янги сайёрада яшаш шароити ошади. Айни пайтда NASА бу борада янги лойиҳа ишлаб чиқиш устида бош қотирмоқда.

Мавзуга оид