Қорақалпоғистонда Тахиатош тумани тузилди
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 69-моддаси ва "Ўзбекистон Республикасида маъмурий-ҳудудий тузилиш масалаларини ечиш тартиби ҳақида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 2-моддасига мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг таклифи кўриб чиқилиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати Кенгаши 9 август куни ҚҚ-214-III сонли қарор қабул қилди, деб ёзмоқда Kruz.uz.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Кенгашининг 2017 йил 9 августдаги "Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида Тахиатош туманини тузиш ҳақида"ги 1004-III сонли қарори маълумот учун қабул қилинди.
Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Хўжайли туманининг "Кенегес", "Сарайкўл" ва "Найманкўл" маҳаллалари ҳам Тахиатош шаҳри ҳудудига бириктирилиб, Тахиатош туманини тузишга розилик берилди.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан бошлаб кучга кирди.
Мавзуга оид
19:42 / 07.11.2024
Тахиатош тумани ҳокими собиқ ўринбосари озодликдан маҳрум этилди. У бюджет маблағларини талон-торож қилган
18:09 / 08.08.2024
Қорақалпоғистоннинг икки туманида янги ҳокимлар иш бошлади
07:40 / 17.07.2024
Ўзбекистонда шоир Ажиниёз Қўсибой ўғли таваллудининг 200 йиллиги кенг нишонланади
10:26 / 02.07.2024