Жамият | 12:14 / 17.08.2017
5770
1 дақиқада ўқилади

Сергелида кафега ўғирликка кирган шахс ушланди

2017 йилнинг 15 август куни тахминан соат 05:00 ларда Нариман Закиров ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, Сергели туманида жойлашган “Рихсивой” кафеси ичига дарча ойна орқали ғайриқонуний равишда кириб, у ердан ўғирлик содир этмоқчи бўлган вақтида ички ишлар идоралари ходимлари томонидан қўлган олинган. Бу ҳақда Тошкент ИИББ хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан, Сергели тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25,169-моддаси 2 -қисми “в, г” бандлари (бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, хонага ғайриқонуний равишда кириб, ўғирликка суиқасд қилиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. 

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

Мавзуга оид