Жаҳон | 07:56 / 20.08.2017
6149
1 дақиқада ўқилади

Марокаш қироли террорчилик учун судланган 415 кишини афв этди

Марокаш қироли Муҳаммад VI. Фото: Reuters

Марокаш қироли Муҳаммад VI инқилобнинг 64 йиллиги муносабати билан террорчилик фаолиятида айбдор деб топилган ва ахлоқ-тузатиш муассасаларида жазо ўтаётган 415 кишини афв этишга қарор қилди. Бу ҳақда Марокаш адлия вазирлиги маълум қилди.

Яна бир маҳбусга берилган ўлим жазоси 30 йиллик қамоқ жазоси билан алмаштирилган. Озодликка чиқадиганлар орасида 2003 йил Касабланкада амалга оширилган терактларга алоқадор бўлганлар ҳам бор. Ўшанда шаҳарнинг бир нечта туманларида 5 та портлаш содир этилган. Ҳужумларга испан ресторани, яҳудийлар жамоат маркази ва беш юлдузли меҳмонхона учраганди. Ҳужумлар оқибатида 45 киши, жумладан 13 террорчи ҳалок бўлган.

Ушбу афв этишга Испания ва Финляндияда марокашликлар томондан бир неча терактлар амалга оширилгандан кейин қарор қилинди.

Мавзуга оид