АҚШ миллий разведкаси собиқ раҳбари: Трампнинг Финиксдаги чиқиши кишини қўрқитмоқда
АҚШ миллий разведкасининг собиқ раҳбари Жеймс Клэппер Қўшма Штатлар президенти Дональд Трампнинг Финиксда ўз тарафдорлари олдида қилган чиқишини танқид қилиб, уни “жуда ҳам қўрқинчли” деб атади. Бу ҳақда Independent нашри ёзмоқда.
Клэппер таъкидлашича, “Трампнинг бир қадар ноодатий баёнотлари, унинг ўз лавозимини тарк этишига сабабчи бўлиши мумкин”.
“Мен ҳақиқатдан ҳам у бу лавозимни эгаллашга қодир эканига шубҳадаман ҳамда унинг мотивацияси ҳақида ўйлашни бошлаяпман. Балки, у чиқиш йўлини изламоқда», - дея маълум қилди Клэппер.
У Трампда ядро қуролидан фойдаланиш имконияти борлигидан ташвишда эканини ҳам билдирган.
Аввалроқ Дональд Трамп Финиксдаги чиқиши давомида Америка ҳукуматини ёпиб қўйиш билан таҳдид қилганди.
Мавзуга оид
22:03 / 22.09.2024
Трамп дебат ўтказиш ҳақидаги Ҳаррис таклифини рад этди
23:13 / 21.09.2024
Ҳаррис сайлов кампаниясида Трампдан уч баробар кўп маблағ тўплади — ОАВ
20:40 / 21.09.2024
Шимолий Кореяга қочиб ўтган америкалик аскар шармандаларча армиядан ҳайдалгани маълум бўлди
17:10 / 21.09.2024