Жаҳон | 09:31 / 23.08.2017
4163
1 дақиқада ўқилади
АҚШда Марсга юборилувчи янги коинот кемасининг илк синови ўтказилди
АҚШда кўп маротабалик фойдаланишга мўлжалланган янги коинот кемаси Orion’нинг илк синовлари ўтказилди. Канаверал бурнида мутахассислар кеманинг бир қатор тизимларини текширувдан ўтказишган.
Биринчи марта электр таъминоти борт блоки, компьютер тизимлари ва уларга ўрнатилган дастурий таъминот ҳамда маълумотларни сақлаш блоки синовдан ўтказилган.
NASA ахборот агентлигининг маълум қилишича, Orion’нинг фазогирсиз илк парвози 2019 йил Ой атрофида бўлиб ўтади. NASA’да айнан шу кемада 2030-йиллар ўрталарида инсоннинг Марсга илк парвози амалга ошишига умид қилинмоқда.