Ўзбекистон | 08:42 / 23.08.2017
24283
2 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда “Тўпаланг” ГЭСини модернизация қилиш ишлари олиб борилмоқда

Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманидаги “Тўпаланг гидроузелини модернизация қилиш” лойиҳаси икки йўналишда амалга оширилмоқда. Жумладан, биринчи йўналиш бўйича 2017 йил якунига қадар “Тўпаланг сув омбори” сиғимини 500 млн.м3 га қадар ошириш ишлари якунланади. Бу ҳақда вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов Facebook даги саҳифасида маълум қилган

Иккинчи йўналишда “Тўпаланг ГЭС” қувватини ошириш бўйича умумий қуввати 145 мВт бўлган 2 та агрегат ўрнатиш ишлари 2020 йилда якунланиши мўлжалланган. Бугунги кунда ГЭСда 48 нафар ишчи-ходим фаолият юритиб, ўртача йилига 80 млн. кВт/соат электр энергия ишлаб чиқарилаётган бўлса, лойиҳа тўла қувват билан иш бошлагач 430 млн. кВт/ст электр энергия ишлаб чиқариш қувватлари ҳамда 40 та янги иш ўринлари яратилади. 

Бундан ташқари, “Тўпаланг ГЭС” ДУК томонидан жорий йилнинг август ойидан бошлаб умумий қуввати 69 мВтни ташкил этувчи 2 та “Зарчоб” каскад кичик ГЭСларининг қурилиш ишлари замонавий техникалар ва малакали мутахассислар жалб этилган ҳолда бошлаб юборилди. 

Мазкур лойиҳаларнинг ишга тушиши билан 60 га яқин иш ўрни яратилади.

Мавзуга оид