Жаҳон | 15:03 / 24.08.2017
10206
1 дақиқада ўқилади
Электрон почтангизга АҚШга чипта келса, очманг! Вирус бўлиши мумкин
Киберфирибгарлар электрон спам-жўнатмани ишлаб чиқишди ва унга браузерлар ҳамда электрон почта иловаларидан паролларни ўғирлайдиган троян дастурини яширишди. Бу ҳақда ESET матбуот хизмати «Газета.Ru»га хабар берган.
Электрон мактуб Delta Air Lines авиакомпаниясининг “вакили” номидан юборилган. Унда Вашингтонгача чипта харид қилингани, пули тўлангани ва ҳавола орқали юклаб олиш мумкинлиги ҳақида маълумот бўлади.
Ҳаволадан ўтилганидан сўнг, зарарли макросга эга Microsoft Office ҳужжати очилади. У ишга туширилганидан сўнг, компьютерни PSW.Fareit трояни билан зарарлашни бошлайди. У веб-браузерларда сақланган логин ва паролларни ўғирлаш учун мўлжалланган.
Мавзуга оид
16:23 / 10.09.2024
Телевизор пулти юқумли вируслар манбаи экани тасдиқланди
13:59 / 31.08.2024
Mpox вируси билан вазият қандай тус оляпти? – АҚШдаги ўзбек вирусологи билан суҳбат
22:50 / 30.08.2024
Хитойда эриётган музликда 1700 га яқин қадимий вирус топилди
16:40 / 17.08.2024