Ўзбекистон | 08:52 / 24.08.2017
72563
1 дақиқада ўқилади

Тошкентга транспорт воситалари кириши чекланиши мумкин

Фото: Kun.uz

Тошкентга транспорт воситаларининг кириши Мустақиллик куни арафасида ва у нишонланадиган кунларда чекланиши мумкин. Бу ҳақда ИИВ раҳбарининг биринчи ўринбосари Даврон Назармуҳамедов ЎзА’га берган интервьюсида хабар берди.

Унинг маълумотларига кўра, йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари хавфсизликни таъминлаш мақсадида транспорт воситаларини жиддий текшириб бормоқда.

Таъкидланишича, Ўзбекистонда “Тозалаш-антитеррор” амалиёти ўтказилмоқда. Бу амалиёт доирасида жиноят содир этгани учун қидирувда бўлган 454 шахс ушланди. Текширувлар давомида 126 кг.дан ортиқ гиёҳванд моддалар, тахминан 10 та қурол ва 4 та патрон аниқланиб олинган.

Паспорт-виза режимини бузган тахминан 3 минг киши жавобгарликка тортилди. Ўзбекистон ҳудудида бўлиш шартларини бузган 13 нафар хорижлик фуқаро ва фуқаролиги бўлмаган шахслар мамлакатдан чиқариб юборилди.

Мавзуга оид