Samsung Galaxy Note 8'га нима учун кичикроқ аккумулятор ўрнатилгани маълум қилинди
Samsung мобиль бўлинмаси раҳбари куни кеча берган интервьюларидан бирида янги Galaxy Note 8 ҳақидаги қатор долзарб саволларга жавоб қайтарди. У Samsung Galaxy Note 8 аввалги модель - Note 7’га қараганда нима учун кичикроқ аккумулятор билан жиҳозлангани ҳақида ҳам тўхталиб ўтган, деб хабар бермоқда Galaxy-droid.ru.
“Биз батарея ҳажмини камайтирганимизга қатор сабаблар бор. Улардан бири – бу телефон энергия самарадорлигини 30 фоизга яхшилаш имконини берувчи 10-нанометрли процессордир. Фойдаланувчилар аккумулятор қувватини сарфлаш даражасини дастурий таъминотга асосланиб йўлга қўйишлари мумкин. Бу мобиль қурилманинг умумий автономлигини анчагина яхшилайди. Энди шуни кафолатлашимиз мумкинки, батарея хавфсиздир. Бундан ташқари, смартфон батареяси икки йиллик фойдаланишдан сўнг ҳам ўз ҳажмининг 95 фоизини сақлаб қолади”, - дея хабар қилди Galaxy-droid.ru.
Samsung Galaxy Note 8 ва S8 Plus’нинг автономлиги таққосланганда маълум бўлишича, янгилик ўртача икки соатга камроқ “яшайди”.
Samsung раҳбарининг кутишича, Galaxy Note 8 қурилмасидан 11 миллион дона сотилиши мумкин. Таҳлилчи Минг-Чи Куонинг фикрича, 11-14 миллион дона қурилма ўз харидорини топади.
Мавзуга оид
11:28 / 10.11.2024
Дунё бўйлаб энг кўп сотилаётган смартфонлар номи маълум қилинди
08:10 / 31.10.2024
Электромобиллар аккумулятори учун утилизация йиғими жорий этилиши мумкин
21:57 / 26.09.2024
Samsung ходимлари радиацияга учрагани туфайли компания жаримага тортилди
22:24 / 19.09.2024