Жамият | 11:24 / 31.08.2017
20670
3 дақиқада ўқилади

Пахтаободда янги иш бошлаган “KONTEKS” корхонасида 400 та иш ўрни яратилди

Мустақиллик байрами арафасида Андижон вилояти Пахтаобод туманининг чекка Уйғур қишлоғида “KONTEKS” корхонасининг очилиши аҳоли учун зўр байрам туҳфаси бўлди. Боиси, ишлаб чиқариш корхонасида 400 нафар ишчи ўрни яратилди.

Андижондаги “KONTEKS-TASHKENT” масъулияти чекланган  жамиятининг иш бошлаганига ҳали кўп вақт бўлгани йўқ. Корхона фаолияти трикотаж маҳсулотлари ишлаб  чиқаришга мўлжалланган бўлиб, бугунги кунда жамиятда 150 хилдан ортиқ кийимлар сифатли тайёрланиб, истеъмолчиларга етказиб берилмоқда.

Фото: KUN.UZ
Фото: KUN.UZ
Фото: KUN.UZ
Фото: KUN.UZ

Айни пайтда ишлаб чиқарилган трикотаж маҳсулотларининг 80 фоизини Франция, Польша, Россия, Литва ва Белоруссия каби Европа давлатларига экспорт қилаётган “KONTEKS” жамияти ички бозоримизни сифатли кийимлар билан тўлдиришга ҳам салмоқли ҳисса қўшиб келмоқда. Корхонанинг 2015 йилда экспорт ҳажми 9,5 млн. АҚШ долларни ташкил қилган бўлса, бу рақам 2016 йилда 12,3 млн АҚШ долларга тенг бўлди. Кўриб турганингиздек, бир йил давомида 1,4 баравар ўсишга эришилган. Корхона шу йили бўлиб ўтган “Ташаббус-2017” Республика кўрик-танловининг вилоят босқичида “Энг яхши тадбиркор” йўналишида  биринчи ўринни қўлга киритгани ҳам бунга яққол мисолдир.

Фото: KUN.UZ
Фото: KUN.UZ
Фото: KUN.UZ
Фото: KUN.UZ

Мустақиллик байрами арафасида  жамият тасарруфида  яна бир корхона Пахтаобод туманидаги Уйғур қишлоғида ишга туширилди. Корхонада 400 нафар маҳаллий аҳоли иш билан таъминланган бўлиб, уларнинг аксарияти касб-ҳунар коллежи битирувчиларидир. Янги корхона Туркия ва Хитой давлатларидан келтирилган замонавий дастгоҳлар билан жиҳозланган. Дастгоҳлар сони 400 дан ортиқ. Бу ерда ишчи-ходимларни самарали меҳнат қилишлари учун барча шароитлар яратилган бўлиб, келиб кетишлари учун бепул транспорт, махсус кийим бош, икки махал иссиқ овқат берилади.

Фото: KUN.UZ
Фото: KUN.UZ
Фото: KUN.UZ
Фото: KUN.UZ

Очилиш маросимида иштирок этган вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов, корхонанинг чет эллик инвестори Суружи Маҳмет Довудлар ишчиларга яратилган шароитлар билан танишдилар. Шу куни ҳудуддаги 5 нафар болаларга хатна тўйлари ҳам қилиб берилди.   

“Пахтаобод туманидаги бўш турган бинони вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновнинг яқиндан берган ёрдами билан олиб, корхона томонидан инвестиция миқдори 358 минг АҚШ долларлик  янги замонавий технологиялар келтириб, ишга туширдик” дейди, корхона иш бошқарувчиси, изланувчан тадбиркор Азимбой Норметов. - Бу билан яна 400 нафар аҳоли ишлик бўлиб, йил якуни билан экспорт миқдоримиз янада ошади.   

Kun.uz мухбири Элмурод Эрматов, Андижон

Мавзуга оид